“Ахсикентдан ноёб тангалар, Қорахонийлар даврига оид бетакрор деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди”, деб хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги.
Таъкидланишича, айни кунларда археологлар Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Реставраторлар гуруҳи деворий суратлар ва ганчкорлик буюмларини таъмирламоқда.