Чеченистон парламенти Рамзан Қодировнинг унвонини “халқ отаси” титули билан тўлдириш борасида расмий таклиф билан чиқди. Бу бўйича ҳужжат парламент веб-сайтида эълон қилинган.
“Чеченистон раҳбари деган сўзлардан кейин биринчи хатбоши “Мехкан да” деган сўзлар билан тўлдирилсин”, дейилади таклиф ҳужжатида.
Маълум бўлишича, чечен тилида “Мехканда” ибораси сўзма-сўз “халқнинг отаси” деган маънода ишлатилади.