Тошкентда Россия компаниялари Ўзбекистондаги лойиҳаларни муҳокама қилишди

0

Бугун “Рус уйи”да Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида Ишбилармонлар клубининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон бозорида фаол ишлаётган 30 дан ортиқ Россия компанияси вакиллари иштирок этди.

💬“Ишбилармонлар-клуби долзарб масалалар, Ўзбекистон бозорида ишлашнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилиш, юзага келаётган тўсиқларни бартараф этиш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалари бўйича фикр алмашиш учун доимий платформага айланади, деб умид қиламиз”, – деди РФ савдо вакили Константин Злигостев.

“Жиззах” янги Россия-Ўзбекистон технопаркининг тақдимоти бўлиб ўтди, “Магнит” компаниясининг мамлакатда фаолият юритиш форматларини кенгайтириш, енгил саноатда саноат кооперацияси истиқболлари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар апрелда Тошкентда бўлиб ўтадиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасига тайёргарликни муҳокама қилдилар.