Сергели туманидаги “Саноат энергия” қозонхонасида носозлик юзага келгани сабаб “Қурувчилар” ва “Фароғатли” маҳаллалаларида вақтинча иссиқлик таъминоти тўхтатилди.
Ҳозирда носозликни бартараф этиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш жараёни якунланиши билан, иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тикланади.