Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) чоршанба кунги маълумотларига кўра, 2-29 январь кунлари 20 миллионга яқин киши коронавирус юқтирган, 114 мингдан ортиқ киши вафот этган, дея хабар беради ТАСС агентлиги.
Аввалги 28 кун билан солиштирганда ўлимлар сони 65 фоизга ошган, инфекция сони эса 78 фоизга камайди.
ЖССТ ахборот бюллетенига кўра, тўрт ҳафта ичида дунё бўйлаб 19 955 978 та юқтириш ҳолатлари ва 114 372 та ўлим қайд этилган.
28 кун ичида энг кўп касалланиш Хитойда аниқланган – 11 354 058.
Ундан кейинги ўринларни Япония (3 207 097), АҚШ (1 513 538), Корея Республикаси (1 032 801) ва Бразилия (459 986) эгаллаган.
Хитойда энг кўп ўлим ҳолатлари 2-29 январ кунлари қайд этилган – 62 759 киши.
Ундан кейин АҚШ (14 625), Япония (10 122), Буюк Британия (3 137) ва Бразилия (2 889).