Тромбознинг олдини олиш чоралари

0

Шифокор Лазизбек Қўчқоров:

– Тромбознинг олдини олишнинг энг яхши йўли ўртача жисмоний машқлар ҳисобланади. Тез-тез юришга ҳаракат қилинг.

– Бундан ташқари, етарли миқдорда тоза сув ичиш муҳим – ҳатто озгина сувсизланиш ҳам қонни қуюқлаштиради. 1 кг тана вазнига камида 30 мл ичиш тавсия этилади.

– Сигаретани ташлаш – чекиш қон томирларига спазмолитик таъсир кўрсатади ва қонни қуюқлаштириши ҳам мумкин.

«Соғлом ҳаёт»