Россияда олий тарих курсига Украинадаги уруш ҳам киритилди

0

2 февраль, пайшанба куни Россия Таълим ва фан вазирлиги томонидан янгиланган концепция тасдиқланди. Унга мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб Россия тарихи курси мамлакат университетларида янгича йўналишда ўқитилади. Маълум қилинишича, ушбу курс Қадимги Русдан ҳозирги Россиягача бўлган даврни қамраб олади ва рус қўшинларининг Украина ҳудудига кириши билан якунланади.

«Бизнинг олдимизда катта мақсад бор – Россия тарихига алоқадорлигини биладиган, унинг бугуни ва келажаги учун ўз масъулиятини ҳис қиладиган фуқарони тарбиялаш», — деди Россия таълим вазири Валерий Фалков Россия университетларида тарих курсига изоҳ бериб.

Бошқа нарсалар қаторида, талабалар НАТО ва унинг ҳарбий инфратузилмасини шарққа кенгайтириш, шунингдек, «АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия билан ўнлаб йиллар давомида дунёни глобал можародан сақлаб келган қурол шартномаларини чеклаш ва қисқартириш бўйича асосий келишувлардан чиқиши» ҳамда «Украина режимининг Донбасс республикаларини куч билан босиб олишга тайёрлаган қуролли провокациялари» каби мавзуларни муҳокама қилади, деб ёзади «Коммерсант» газетаси.

Университетлар учун янги тарих курси концепцияси Россия Фанлар академиясининг Россия тарихи институти директори Юрий Петров бошчилигидаги Россия тарих жамияти муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланди.