Охирги маълумотларга кўра, Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатида 4277 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Anadolu агентлиги брифинг чоғида. Туркия Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари Юнус Сезернинг маълум қилишича, табиий офат 2921 нафар аҳолининг ҳаётига зомин бўлган, бундан ташқари 15834 киши турли тан жароҳатлари олган. Сурия расмийлари зилзила оқибатида 1356 киши ҳалок бўлгани, 3419 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.
Қутқарувчилар Туркияда қулаган уйлар ўрнида ишлашни давом эттирмоқда. Қидирув ишларига 3,5 минг маҳаллий ҳарбий хизматчи, шунингдек, дунёнинг бошқа қатор давлатларидан қутқарувчилар жалб қилинган.
6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази Туркиянинг бир миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Газиантеп шаҳридан 37 километр узоқликда жойлашган.