«Мен президент бўлганимда Хитой шарлари ҳеч қандай шаклда ёки кўринишда АҚШ устидан учмаган. Агар шундай бўлганида, биз уларни дарҳол уриб туширган бўлардик», деб ёзди у ўзининг Truth ижтимоий тармоғида.
«Худди Россия билан боғлиқ даъволар каби, буларнинг барчаси демократик дезинформация ва ёлғон», — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб, Трамп маъмурияти даврида АҚШ ҳудуди узра камида уч марта Хитой шарлари қайд этилгани ҳақида хабар берган эди.