Малайзия компанияси Тошкентга авиапарвозларни йўлга қўймоқда

0

Малайзиянинг «Malaysia Airlines» авиакомпанияси «Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур» йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг хабарига кўра, биринчи чартер рейс 2023 йил 1 мартга белгиланган.

Парвозлар ҳар ўн кунда бир марта «Airbus A330» самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.