Агар бола ўз ёшига монанд вазнидан 15 фоизга ортиқ бўлса, у семиз ҳисобланади ва бу тиббиёт нуқтаи назарига кўра кўнгилсиз ҳолатдир. Статистик маълумотга кўра, шаҳар болаларининг – 8,5 қишлоқда улғаяётганларининг эса 5,5 фоизида семизлик қайд этилади. Дунё педиатрлари болаларда ортиқча вазн кўрсаткичи борган сари ортаётганидан ташвишда.
Бу, аввало, эндокринологларни ўйлантирмоқда. Шунингдек, семизлик юрак-қон томир, ошқозон-ичак, таянч-ҳаракат, репродуктив, метаболик бузилишларни келтириб чиқариши бунга қарши ўз вақтида курашиш лозимлигини тақозо этади.