Ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан 9 нафар фуқарони қутқарди

0

Зилзиладан талафот кўрган Туркияга етиб борган Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари Хатай провинсиясининг Овакенти ва Жумабозорида қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмоқда.

Ишлар 24 соат узлуксиз йўлга қўйилган бўлиб, қутқарувчиларга УМКЕ ташкилоти мутахассислари ёрдам бермоқда.

Ушбу ФВВ бўлинмалари томонидан 8 феврал соат 08:00 ҳолатига кўра вайроналар остидан 9 киши (5 нафар эркак ва 4 нафар аёл) тирик ҳолда қутқарилди ҳамда 12 кишининг жасади олиб чиқилди.