Туркия фонд биржаси 8 февралдаги вайронкор зилзиладан сўнг Туркия қимматли қоғозлари «ваҳимага» тушмаслиги учун 24 йил ичида биринчи марта савдоларни 14 февраль оқшомига қадар тўхтатди, деб хабар берди Туркиянинг NTV телеканали.
«Биржамиз фьючерс ва опцион савдоларини тўхтатишга қарор қилди», деди Борса Истанбул биржа вакиллари.
The Guardian мутахассисларининг сўзларига кўра, зилзиладан олдин чет эллик инвесторларнинг Туркия иқтисодиётига бўлган ишончи пасайган, Эрдоған инфляцияга қарши курашиш учун фоиз ставкаларини оширмаслигини айтган. 2023 йил охирига келиб кутилаётган инфляция даражаси 43,2 фоизни ташкил этади, бу Туркия молия вазирлиги томонидан прогноз қилинганидан икки баравар кўпдир.