Германияда солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва пул ювишда гумон қилинаётган россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг адвокатлари унга қарши ЕИ санкцияларига эътироз билдириш мақсадида Германиянинг Карлсруэ федерал конституциявий судига даъво аризаси билан мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Suddeutsche Zeitung” газетаси хабар берди.
Нашрнинг маълумотларига кўра, Усмоновнинг адвокатлари Европа Иттифоқи томонидан россиялик тадбиркорга нисбатан жорий қилинган санкциялар Германиянинг асосий қонунига (Конституцияси) зид эканини исботламоқчи. Даъво аризаси доирасида тайёрланган юридик фикр муаллифи профессор Дитрих Мурсвикдир. Ҳужжат 110 саҳифадан иборат. Унда таъкидланишича, Европа Иттифоқи Украинадаги можаро учун жавобгар бўлмаган шахсларни санкциялар рўйхатига киритиши “инсон қадр-қиммати”га тўғри келмайди.
Бу фикрда таъкидланганидек, “Германия конституциявий ўзига хослиги”ни ҳам бузади. Газетанинг ёзишича, Мурсвик Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси номидан хулоса ёзган. Ҳужжатда адвокат Евроиттифоқ Украинадаги воқеалар учун адашиб жавобгар бўлган ва санкциялар рўйхатига киритилган шахсларни ҳимоя қилади. Бу одамлар, хулосада айтилганидек, “ташқи сиёсат гарови”дир.
“Уларга Россия президенти Владимир Путинга шунчаки босим ўтказиш воситаси сифатида қаралмоқда”, – дейилади нашр маълумотларида.
Мурсвикнинг эксперт хулосаси Европа Иттифоқининг санкциялари “жабрланганларни сиёсий ўйинга айлантираётгани”, “инсон қадр-қимматига зид” деган айбловни ҳам ўз ичига олади. Бироқ, газетанинг ёзишича, 110 саҳифалик эксперт хулосасида Усмоновнинг исми кўрсатилмаган.