2022 йилда Жастин Биберга кам учрайдиган неврологик касаллик – Рамсей-Ҳант синдроми ташхиси қўйилган эди. Шифокорларнинг таъкидлашича, бу касаллик юз нервининг фалажига олиб келади ва ҳатто эшитиш қобилиятини йўқотишига сабаб бўлади.
Кўпгина ҳолларда бу вақтинчалик, лекин баъзида у ўз вақтида даволанмаса, ҳаётнинг охиригача танада қолиши мумкин.
Тармоқ хонанданинг касаллиги туфайли жуда озган ва заифлашганини ёзади. Шу сабабли, хонанданинг бўлажак барча концертлари бекор қилинди.