Бу ҳафта юртимизда қандай об-ҳаво шароити кузатилади?

0

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ушбу ҳафта давомида республика ҳудуди бўйича асосан кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлади.

Кечаги совуқдан сўнг, бугун кундуз куни ҳаво исий бошлайди ва ҳафтанинг ўртасига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати 22-25 даржага етади, жанубда баъзи жойларда 26-28 даражагача гача бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Қозоғистон бўйича ўтаётган антициклон республикамиз ҳудуди бўйича кундузги ҳаво ҳароратини 18-20 даражагача бироз пасайтиради.

15-16 март кунлари республикамизнинг шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

13-15 мартда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда: бугун кундузи ва ҳафта охиригача ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишда бироздан ўртачагача бўлган тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати асосан 18-22 даража илиқ бўлади.