Хитой раҳбари Си Цзиньпин келаси ҳафта Москвага ташриф буюради, дея хабар бермоқда Reuters вазиятдан хабардор манбаларга таяниб.
Қайд этилишича, Хитой раҳбари келаси ҳафта пойтахтда Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштирган. Шунингдек, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги учрашув ҳақидаги хабарга жавоб бериш сўровига дарҳол жавоб бермагани, Кремл эса изоҳ беришдан бош тортгани қайд этилган.