алоҳида ажралиб туради. Шу билан бирга, «Карагўз ва Ҳаживат» соя театри қаҳрамонлари иштирокидаги анъанавий соя қўғирчоқлари чиқиши болалар ва катталарни бирдек ҳайратда қолдиради.
Истанбулнинг муқаддас жойлари бўйлаб руҳий саёҳат
Рамазон ойида Истанбулни ўзига хос қиладиган яна бир жиҳат шаҳарнинг кўплаб муқаддас жойлари билан боғлиқ. Бу муқаддас жойларнинг айримларини санаб ўтамиз: Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобалари Холид бин Зайд Абу Айюб Ал-Ансорий қабри жойлашган Айюб Султон масжиди; Рамазоннинг биринчи рўзаси очиладиган Оруч Бобо қабри; Яҳё пайғамбарнинг қабри жойлашганлиги тахмин қилинган Юша тепалиги ва Яҳё афанди мақбараси. Ая софя, Мовий (Султон Аҳмет) масжиди ва Топкапи саройи каби тарихий жойлар ҳам Рамазон ойида ташриф буюриш учун мақбул танловлардир. Муҳаммад S.A.V. нинг муқаддас ёдгорлиги бўлган “Ҳирқа-и Шариф”ни Рамазон ойи давомида Ҳирка-и Шариф масжидида кўриш мумкин.
Ҳайит байрами шукуҳини Истанбулда ҳис этинг…
Истанбулда ибодатлар билан ўтказилаётган сокин Рамазон ойи билан видолашиш ҳайитнинг биринчи кунидаги ҳайит намози билан бошанади. Истанбулда ҳайит кунларида шаҳар аҳолисини кексаларни зиёрат қилиш учун йўлда, байрамона либослар кийиб, қутичаларда ширинлик ёки қандолат маҳсулотлари кўтариб кетаётларини кўрасиз.

Қариндошлар йиғилиб оила даврасида байрамни нишонлагандан сўнг, болаларни байрамона кайфиятдан баҳраманд бўлишлари учун шаҳардаги истироҳат боғлари ва кўнгилочар масканларда ташкил этилган сайлларга олиб борадилар. Рамазон руҳида тарихий жойлар, анъанавий тажрибалар ва кўнгилочар тадбирларни таклиф этувчи Истанбул, бу йилги Рамазон ойида ўз меҳмонларини кутмоқда.