Бугун Чилонзор туманининг айрим жойларида газ вақтинча ўчирилади – манзиллар

0

Бунга ҳудуддаги қувурда газ сизиб чиқишини бартараф этиш ишлари сабаб бўлди.

Соат 10:00дан 17:00га қадар қуйидаги манзилларда газ бўлмайди:

▪️“Чилонзор” МФЙдаги жами 1 890 та уй хўжаликлари ҳамда кўп қаватли уйлардаги аҳоли хонадонларида;
▪️“Чарх комолон” МФЙдаги 894 та уй хўжаликларида;
▪️“2-Чарх комолон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 240 та аҳоли хонадонларида;
▪️“3-Чарх комолон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 460 та аҳоли хонадонларида;
▪️“Катта Чилонзор 1” МФЙда (1-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 180 та аҳоли хонадонларида;
▪️“Катта Чилонзор 2” МФЙда (2-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 284 та аҳоли хонадонларида;
▪️“Катта Чилонзор 3” МФЙда (3-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 470 та аҳоли хонадонларида;
▪️“Новза” МФЙда (4-24-мавзелар) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 880 та аҳоли хонадонларида;
▪️“Бешчинор” МФЙда (5-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 320 та аҳоли хонадонларида;
▪️“Дилобод”, “Халқлар дўстлиги” МФЙларида (6-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 3 220 та аҳоли хонадонларида;
▪️Чилонзор 5-мавзеда жойлашган 1-2-3-4-49-50 кўп қаватли уйлардаги жами 504 та аҳоли хонадонларида.