Тошкентда катта чинорлар ёқиб юборилди

0

Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ ўрганиш олиб бормоқда.

Кеча кечқурун Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани Марғиб кўчасидаги бир нечта Чинор дарахтлари қасддан ёқиб кетилган.

Айтишларича, ушбу ҳудудда қурилиш режалаштирилаётганлиги сабабли дарахтлар йўқ қилинаётган бўлиши мумкин.

Тегишли ташкилотлардан зудлик билан ҳолатни ўрганиб расмий муносабат билдиришларини сўраймиз, дея хабар бермоқда Ekolog.uz Telegram-канали