Бир қатор экологик ташкилотлар АҚШ президенти Жо Байденни Алясканинг шимоли-ғарбий қисмида нефт ва газ қудуқлари билан таъминловчи “ConocoPhillips” лойиҳасини маъқуллаш қарори туфайли судга беришмоқда. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берди.
Даъво аризасида бурғулаш майдончаларини нозик муҳитда қуриш режалаштирилганлиги қайд этилган. Ташкилотларнинг фикрича, қудуқлар минтақадаги сув, ҳаво сифати, шунингдек, одамлар ва ҳайвонларнинг ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатади. Атроф-муҳит фаолларининг таъкидлашича, гарчи Ер ресурсларини бошқариш бюроси ўзининг дастлабки ҳажмини қисқартирган бўлса-да, лойиҳанинг маъқулланиши тўртта экологик қонунни бузади.
Ташкилотлар агентликни лойиҳанинг Аляска маҳаллий ерларига етказадиган зарарини баҳоламаганликда айблади. Даъвода, шунингдек, Балиқ ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизмати қудуқларнинг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турларга, жумладан, қутб айиқларига потенциал таъсирини тўғри кўриб чиқмаганлиги ҳам даъво қилинган.
Ушбу конни “ConocoPhillips Willows” шўба корхонаси ўзлаштиради. Ҳисоб-китобларга кўра, нефт қазиб олиш тахминан 600 миллион баррелни, иссиқхона газлари чиқиндилари эса йилига 280 миллион тоннани ташкил қилади.