Тошкентда Наврўз байрами қайси манзилларда нишонланиши маълум бўлди

0

Тадбирлар 22 мартгача ҳар куни, 23 мартдан 15 апрелга қадар эса ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

Байрам тадбирларида таниқли хонандалар, актёр ва актрисалар, цирк усталари ва бошқа ижодкорлар иштирок этади.

Манзиллар:
– Бектемир туманидаги Маданият марказининг олд майдонида;
– Миробод туманидаги “Фурқат” маданият ва истироҳат боғида;
– Мирзо Улуғбек туманидаги “Локомотив” маданият ва истироҳат боғида;
– Сергели туманидаги “Янги Сергели” маданият ва истироҳат боғида;
– Олмазор туманидаги «Беруний» метроси ёнидаги очиқ майдонда;
– Учтепа туманидаги “Сеул Эко парк” маданият ва истироҳат боғида;
– Чилонзор туманидаги «Magic City»;
– Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида;
– Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локомотив” маданият ва истироҳат боғида;
– Юнусобод туманидаги “Амир Темур” сайилгоҳида (Бродвей);
– Яшнобод туманидаги “Ашхобод” сайилгоҳида;
– Яккасарой туманидаги “Мовий гумбазлар” сайилгоҳида;
– Янгиҳаёт туманидаги “Green park” маданият ва истироҳат боғида.