Туркиядаги сув тошқинлари оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

0

Туркиянинг Шанлиурфа провинциясида тўхтовсиз ёмғир туфайли сув тошқинлари содир бўлди, дея хабар беради Аnadoly агентлиги.

Касалхоналарни сув босган, мактабларда дарслар тўхтатилган. Ҳозирда сув тошқинлари оқибатида 5 киши ҳалок бўлган.

Шанлиурфа муниципалитети мэри Зейнел Абидин Беязгул «Бедарак йўқолганлар ҳақида хабарлар бор эди, аммо аниқ маълумот йўқ» деди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here