1 тоннага яқин истеъмолга яроқсиз гўштни олиб кетаётган шахс ушланди

0

Лаборатория хулосасига кўра сифатсиз гўшт маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилинди.

Шу йилнинг 15 март куни соат 21:10 атрофида «Қарши – Самарқанд» йўналишида ҳаракатланиб келган Cobalt автомашинаси Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган «Мингчинор» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилди.

Автомобиль салон ва юкхонаси кўздан кечирилганда келиб чиқиши номаълум ҳайвонга тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 900 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди, дея хабар берди Қашқадарё вилояти ИИББ ахборот хизмати.

Аниқланган гўшт вилоят «Озиқ – овқат маҳсулотлари хавфсизлиги» лабораторияси ходимлари томонидан текширувдан ўтказилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди.

Лаборатория хулосасига кўра сифатсиз гўшт маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилинди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, тегишли жазо қўлланилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here