Ички ишлар вазирли Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан ходимларнинг ҳуқуқий химоясини таъминлаш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ички ишлар органлари ходимларига пора берган фуқаролар ушланди.
Жумладан, Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида шаҳарнинг Дўстлик кўчасидаги хонадонларнинг биридан умумий миқдори 1,83 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситаси ва 0,67 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида хонадон эгаси, муқаддам судланган фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилган эди.
Аммо фуқаро ўзининг қинғир ишини яшириш ва жавобгарликдан қочиш мақсадида Фарғона шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакилига 4.000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилиб, ишни ўзининг фойдасига ижобий хал қилишга уринади.
Фуқарога бир неча маротаба пора берган ва пора олганнинг ҳаракати жиноят эканлиги тушунтириласа-да, у иятидан қайтмагач, ходим раҳбариятга ҳолат юзасидан билдирги билан мурожаат қилди.
Олтиариқ тумани, Жўрак МФЙда яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро “Дамас” русумли автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз, маст ҳолатда бошқарганлик ҳолати юзасидан ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни судга юбормаслик ва қонуний чора кўрмаслик эвазига Риштон тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспекторига 300 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган. Ходим эса унга ҳаракатлари жиноят эканлигини, қонуний жавобгарликка сабаб бўлишини тушунтиришига қарамасдан фуқаро ҳаракатларини давом эттиравергач, раҳбариятга билдирги билан мурожаат қилган.
Шахсий ҳавфсизлик бош бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш дипартаменти ҳодимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро 300 АҚШ доллар пулни берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланди.
Тошлоқ туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро эса “Spark” русумли автомашинани маст ҳолда бошқарганлик ҳолати юзасидан ўзига нисбатан тўпланган хужжатларни судга юбормаслик ва қонуний чора кўрмаслик эвазига Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт гуруҳи инспекторига 400 АҚШ доллари миқдорида пора беришга уринади. Ходим эса уни ниятидан қайтариб, ушбу ҳаракати жиноят эканлигини бир неча бор тушунтиришига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттиравергач, раҳбариятга бу ҳақда билдирги берди.
Билдиргига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу фуқаро ҳам 400 АҚШ долларини пора сифатида берган вақтида ушланди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ички ишлар органлари ходимларига пора берган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда прокуратура органлари томонидан даслабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.