Фирибгар аёлларнинг кирдикорлари ошкор бўлди

0

Бухоро шаҳар Фатхобод кўчаси 43-уйда яшовчи, 2001 йилда туғилган Н.М. ва Т.М. лар бир гуруҳ бўлиб, 2021 йилнинг ноябрь ойида икки нафар фуқарони Сейшел ороллари давлатидан рўйхатдан ўтган “New Millennium Sentre” LTD компаниясининг бизнес дастурига аъзо қилиб, фуқароларни алдаб, уларнинг компания электрон бизнес дастурида очилган шахсий профилларини активлаштириш учун биридан 4800 АҚШ доллари, иккинчисидан 2000 АҚШ доллари, жами 6800 АҚШ доллари пулларини олиб, “New Millennium Sentre” LTD компаниясининг электрон бизнес дастурида очилган ҳисоб-рақамларига тўлиқ ўтказмасдан ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати