Франция депутатлари бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда

0

Франция депутатлари пенсия ёшини ошириш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш бўйича сессияда бош вазир Элизабет Борннинг истеъфосини талаб қилишди. Бу ҳақда “Ле Монде” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, сессия давомида ҳукумат раҳбари Францияда пенсия ёшини 62 ёшдан 64 га ошириш тўғрисидаги қонун қабул қилинганини расман маълум қилди.

“Биз парламент қўмиталари ўртасида эришилган муросага таваккал қила олмаймиз. Пенсия тизимининг келажагига пул тикиб бўлмайди, ушбу соҳада ислоҳот зарур”, – деди у.

Қонун эълон қилинган пайтда залдаги кўплаб депутатлар Борннинг истеъфосини талаб қилиб, “Марсельеза” (мамлакат мадҳияси) қўшиғини куйлашди. Ўнг қанот “Миллий митинг” партияси етакчиси Марин Ле Пен бош вазирнинг ҳаракатларини демократияга зарба, деб атади. У пенсия ислоҳоти мажбурий равишда ўтказилганидан сўнг Борнга ишончсизлик вотумини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

15 март куни Франция бўйлаб 500 мингга яқин одам пенсия ислоҳотига қарши январь ойи охиридан бери саккизинчи намойишга чиқди. Касаба уюшмалари фаоллари пенсия ёшини оширишга қарши митингларни давом эттириш ниятида эканлигини қайд этган. Мамлакат бўйлаб намойишчилар сони 1,7 миллиондан ошиб кетди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here