Канаданинг Альберта провинсиясида 5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради ТАSS.
Зилзила эпицентри тахминан 6,8 минг киши истиқомат қилувчи Пис-Ривер шаҳридан 48 км шарқда жойлашган. Чуқурлиги – 2 км.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.