Сергели тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг март ойида, номаълум шахс озиқ-овқат дўконининг омборига кириб, 80.000.000 сўмлик маҳсулотларни ўғирлаб кетган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 33 ёшли Довлет У. аниқланиб, қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати