Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, шу йил 13 февралдан 12 мартгача ер юзида 4 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан қарийб 28 минг нафари хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, ушбу даврда дунё бўйича ундан аввалги тўрт ҳафтага нисбатан беморлар сони 40 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 57 фоизга камайган.
Энг кўп касалланиш қайд этилган давлатлар қаторидан АҚШ (920 минг), Япония (381 минг), Хитой (370 минг) ўрин олган.
Шунингдек, АҚШ (9 303 нафар), Япония (2 598 нафар) ва Буюк Британияда (2 217 нафар) касаллик оқибатида энг кўп беморлар ўлими рўйхатга олинган.