Сурия президенти Башар ал-Асад Украина президенти Владимир Зеленскийни масхарабоз деб билишини айтди.
“Унинг чиқишлари масхарабозники кабидир”, — деди Сурия Араб Республикаси раҳбари Соловёв Ливе телеканалига берган интервьюсида.
“Мен у ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Биз уни масхарабоздек тинглай бошладик. Унинг иқтибослари масхарабозникига ўхшайди. Умуман олганда, унинг сиёсатда ҳам ўзини комедиячи каби тутиши бизга ёқди. Баъзан бизга бундай масхарабозлар керак. Айрим вазиятлар бизни бироз кулдирди”, — деди Асад.
Аввалроқ Сурия ҳукумати раҳбари бошчилигидаги делегация Россияга ташриф буюргани хабар қилинганди. Асад Россия президенти Владимир Путин билан учрашган.