Арманистон Россияга ултиматум қўяди

0

Арманистон бош вазири Никол Пашинян 16 март куни ҳукумат йиғилишидаги чиқишида “Тоғли Қорабоғдаги геноцид таҳдиди” ҳақида гапирди. Пашинян бир неча кундан бери Қорабоғ ва Арманистон-Озарбайжон чегарасида янги ҳарбий тўқнашувлар келиб чиқиш хавфи юқорилиги ҳақида баёнотлар бериб келмоқда. Бу сафар у геноцид таҳдидини йўқ қилиш учун халқаро механизмни ишга туширганини таъкидлади. Ва у БМТ доирасидаги ташаббуслар ҳақида гапираётганини қўшимча қилди.

“Шу муносабат билан мен Арманистон Ташқи ишлар вазирлигига тегишли топшириқлар бердим”, деди Бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Хонкенди-Лочин йўлида содир бўлган воқеалардан сўнг Россия тинчликпарвар кучлари назорати остидаги ҳудудларда ҳаракат қилаётган, Пашинян ҳозиргача “Тоғли Қорабоғ армияси” деб атайдиган ноқонуний арман қуролли гуруҳлари вақти-вақти билан Озарбайжон армиясига қарши қуролли провокациялар уюштирмоқда.

Бир неча кун аввал Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Ҳасанов армия қўмондонлиги иштирокидаги йиғилишда ушбу провокацияларнинг олдини олиш учун тегишли чораларни кўриш, зарурат туғилганда Арманистонга қарши профилактика чораларини қўллаш бўйича топшириқ берган эди. Мудофаа вазирлигига яқин ҳарбий экспертлар бу борада Озарбайжон Россия тинчликпарвар кучлари назорати остидаги ҳудудларда махсус операция ўтказиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Арманистон бош вазири бугунги нутқида Қорабоғда ноқонуний арман қуролли тузилмалари мавжудлигини этник тозалаш ва геноцид таҳдиди билан асослаб берди.

“Қорабоғ арманлари хавфсизлигини таъминлашга қодир бўлган яна бир механизм бу Россия тинчликпарвар кучлари”, деди Пашинян. Унга кўра, 2020 йилда Россия Қорабоғ аҳолиси ва фуқаролик инфратузилмаси хавфсизлигининг кафолати ролини ўз зиммасига олган.

«Биз Россия Федерацияси бу вазифани тўлиқ бажаришига умид қиламиз», деб таъкидлади Арманистон бош вазири. «Аммо иттифоқдошимиз объектив сабабларга кўра буни қила олмаса, менимча, у Тоғли Қорабоғдаги тинч аҳолини хавфдан огоҳлантириб, БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиши керак», дея қўшимча қилди бош вазир.

Арманистон бош вазирининг баёноти шунчаки провокацион эмас. Унда Россияга қарши ҳақиқий шантаж белгилари мавжуд. Пашинян мантиғига кўра, Москва “Қорабоғни ҳимоя қила олмаслигини” расман тан олиши ва шу боис БМТ Хавфсизлик Кенгашининг минтақага халқаро тинчликпарвар кучларни киритиш ҳақидаги резолюциясини қўллаб-қувватлаши керак.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here