Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш учун халқаро ордерлар чиқарди.
«Бугун, 2023 йил 17 март куни Халқаро жиноий суднинг Иккинчи судгача бўлган палатаси Украинадаги вазият юзасидан икки шахсни ҳибсга олишга ордер берди: жаноб Владимир Владимирович Путин ва хоним Мария Алексеевна Львова-Белова», — дейилади Халқаро жиноий суд хабарида.
Халқаро жиноий суд Путин ва Львова-Белова украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумон қилинаётганини маълум қилди.