Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятининг Гўксун туманида 4,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Табиий офат атрофдаги вилоятларда ҳам сезилди.

Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АФАД) сайтидаги маълумотларга кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 08:14 да содир бўлган.
Табиий офат манбаи 7 км чуқурликда жойлашган.