Ўзбекистон – чемпион!!! Баракалла, йигитлар!

0

Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 финалида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 18 март, шанба куни Ироққа қарши ўйин ўтказди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Раҳмоналиевнинг узатмасидан сўнг Аббосбек Файзуллаев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат туфайли голни бекор қилди. Жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олди.

Иккинчи бўлимда ироқликлар ҳам жонланди. 65-дақиқада Абдулқодир Айюб дарвоза томон зарба берди. Аммо ўзбекистонликлар посбони Отабек Боймуродов сейв амалга ошириб, жамоани голдан қутқариб қолди. 72-дақиқада Аббосбек Файзуллаев ишлаган пенальтини Умарали Раҳмоналиев аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида гол урилмади ва Ўзбекистон ёшлари Осиё Кубоги соҳибига айланди.