Бунинг асосий сабаби бола бурни билан тўлиқ нафас ололмайди ва оғиз орқали нафас олишга мажбур бўлади.
Агар бола туғилганидан бошлаб худди юқоридагидек нафас олса, унда унинг юқори нафас йўлларида қандайдир туғма аномалия бор. Муаммони ЛОР врач аниқлайди ва бартараф этади.
Агар бола соғ бўлса-ю, лекин тўсатдан уйқусида оғиз орқали нафас олишни одат қилса, демак боланинг бурни битиб қолган, бурун йўлларини тозалаш ва зарур бурун томчиларини томизиш мақсадга мувофиқ бўлади.