Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
– Маргарин сариёғдан қимматлиги ва айрим таомларнинг сақланиш муддатини чўзишга ёрдам бериши ҳисобига энг машҳур ҳисобланади. Аммо замонавий тадқиқотларда ушбу маҳсулот соғлик учун зарарли эканлиги аниқланган.
– Ўсимлик ёғи хона ҳароратида суюқ бўлгани учун ишлаб чиқарувчилар унинг тузилишини ўзгартириш учун гидрогенизация жараёнини муҳим деб билади. Оқибатда трансёғлар пайдо бўлади. Ушбу бирикма юрак-қон томирлар, иммун тизими, ошқозон-ичак тракти учун хавфли ҳисобланган, шунингдек, семириш, қандли диабет ва онкологик касалликларни келтириб чиқаради.
«Соғлом ҳаёт»