Хитой компаниялари Туркия ва БАА орқали Россияни «қуроллантирди»

0

Хитой компаниялари 2022 йилда Туркия ва БАА орқали Россияга қурол, ўқ ўтказмайдиган жилет ва дронлар учун бутловчи қисмлар етказиб берди, деб хабар бермоқда Politico.

Бу қуроллар махсус ҳарбий операция зонасида қўллангани ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

Божхона маълумотлари Хитойнинг Россияга катта ҳажмдаги қурол-яроғларни жўнатаётганини кўрсатмайди, бироқ улар мамлакатнинг рус фирмаларига икки мақсадли товарларни сотаётганини кўрсатади.

Хитой компанияларидан бири Россия компаниясига 2022 йилнинг июн ойида ҳужжатларда “фуқаролик ов милтиғи” сифатида кўрсатилган мингга яқин CQ-А милтиғи партиясини юборган.

Газетанинг таъкидлашича, Россия компаниялари 2022-йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида дронлар учун 12 партия қисмлар – батареялар ва видеокамералар ва 12 тоннадан ортиқ ҳарбий техникаларни олган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here