– Овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Бир пиёла ялпиз ичимлиги ошқозон оғриғининг кучайишини камайтиради, ошқозон бузилишини йўқ қилади, метеоризм ва қорин оғриғини камайтиради.
– Стрессни енгиллаштиради. Ялпиз баргларида ментол мавжуд. Бу танамиз учун тинчлантирувчи воситадир. Ухлашда қийналаётганлар учун кечки пайт дам олиш учун бир пиёла илиқ ялпиз чойи ичиш тавсия этилади.
– Бош оғриғини енгиллаштиради. Тез-тез бош оғриғи – бўйин ҳамда елкадаги стресс ва мушакларнинг тортишишини ялпизли ичимликлардан фойдаланиш орқали йўқотиш мумкин.
– Ўт пуфаги ва жигарни қўллаб-қувватлайди. Ялпиз таркибидаги элементлар сафро чиқишини рағбатлантиради. Бундан ташқари, ялпизли ичимликлар колик ва ўт пуфагининг спазмлари учун оғриқ ва ноқулайликни бартараф этишга ёрдам беради.
«Соғлом ҳаёт»