Шифокор Моҳира Исматуллаева:
– Рамазон ойида рўзадорлар орасида баъзан кучли бош оғриши, ҳолсизлик, уйқучанлик, қабзият, қон босимининг тушиш ҳолатлари кузатилади.
– Бу сувни кам ичиш натижасида юзага келадиган муаммолар бўлиб, инсон танасига етарли сув нормаси берилса, бундай ҳолатлар кузатилмайди.
Рамазонда сув ичиш дастури:
– Уйқудан уйғонган заҳоти 1 стакан;
– Саҳарлик таомигача 1 стакан сув;
– Саҳарлик таомидан кейин 1 стакан сув ичилади.
– Ифторликда: оғиз очилганда 1 стакан сув.
– Шом намозидан кейин 1 стакан сув;
– Ифторлик таомидан 30 дақиқадан кейин 1 стакан сув;
– Уйқудан 30 дақиқа аввал 1 стакан сув ичилади. Сувни илиқдан иссиқроқ ҳолатда хўплаб-хўплаб ичиш мақсадга мувофиқ.
«Соғлом ҳаёт»