21 март куни Польшада АҚШнинг биринчи доимий ҳарбий гарнизони очилади

0

21 март, сешанба куни Польшада АҚШнинг биринчи доимий ҳарбий гарнизони очилади.

Бу ҳақда республика Миллий мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

“21 март, сешанба куни Познан шаҳрида АҚШ қуролли кучларининг Польша Республикасидаги гарнизони очилиш маросими бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.

Маросимда Польша бош вазири ўринбосари Мариуш Блашчак иштирок этади.