Вазирлик аҳолини саросимага тушмаслик ва ваҳимага берилмасликка чақирган.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зилзила оқибатида республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмаганини маълум қилди.
«Республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмади. Бино ва иншоотларга зарар етмаган.
Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан саросимага тушмасликни ва ваҳимага берилмасликни сўраб қолади. Бази-базида шундай зилзилалар республикамиз ҳудудида кузатилиб туради», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун, 21 март куни Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда 6,6 балли зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила кучи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам сезилди.
Зилзила координаталари: 36,41 градус шимолий кенглик; 70,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,6. Чуқурлик 220 км.