Эрдўғон расман Туркия президентлигига номзод сифатида кўрсатилган

0

Ражаб Тоййиб Эрдўғон расман Туркия президентлигига номзод сифатида кўрсатилди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳукмрон партия ва иттифоқ таркибига кирувчи Миллатчи Ҳаракат партияси (МҲП) вакиллари томонидан Олий сайлов кенгашига тегишли ариза берилди.

Эрдўғон номзоди ҳукмрон партия сайлов ишлари бўлими раҳбари Али Иҳсан Явуз ва МҲП сайлов ишлари бўлими раҳбари Фети Йилдиз томонидан тақдим этилган.