Буюк Британиянинг Киевга кам бойитилган уранли снарядларни етказиш режаси Лондоннинг навбатдаги аҳмоқона провокациясидир

0

Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова таъкидлади.

“Бу англо-сакслар, англо-саксонлар дуэти, биринчи навбатда Лондон ва Вашингтоннинг халқаро муносабатлардаги мутлақо бепарволиги, масъулиятсизлиги, жазосизлиги масаласидир”, деди у Sputnik радиоси орқали.

Унинг сўзларига кўра, бу провокация “Украина атрофидаги вазиятни тажовуз, можаро ва қарама-қаршиликнинг янги босқичига олиб чиқиш, сифат жиҳатидан бошқача тус бериш”га қаратилган.