Жазоир президенти Абделмаджид Теббун Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида мамлакат Украинадаги инқирозни ҳал қилишда воситачи бўлиши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Жазоир Украина инқирозида воситачи ролини бажаришга қодир. Биз бунга етарлича ишончга эга бўлган кам сонли давлатлар қаторидамиз”, деди Теббун.
Шунингдек, у Россияга ташрифи май ойига мўлжалланганлигини маълум қилди.