Олимлар гигант заҳарли ўргимчакнинг янги турларини кашф қилишди

0

Олимлар Квинсленд марказидаги Бригалоу камарида учрайдиган ноёб гигант ўргимчакнинг янги турини расман тасвирлаб беришди. Уларнинг заҳари одамлар учун жуда кам хавф туғдиради, ушбу тур йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.

«Арахнид Эуоплос дигнитас» деб номланган, лотинча “дигнитас” “буюклик”, “қадр-қиммат” деб таржима қилинади.

Бу тунги тур бўлиб, Банбаберг ғарбидаги Эйсволд ва Монто атрофидаги қора тупроқдаги танга ўлчамдаги кичик тешикларда уяларини жойлаштиради. Арахнолог Майкл Рикснинг таъкидлашича, эркакларникидан каттароқ бўлган урғочиларнинг танаси узунлиги деярли беш сантиметрга eтади. Улар бутун умрларини ер остида ўтказадилар. Эркаклар эса ҳаётларининг дастлабки беш-етти йилида чуқурчаларда яшайдилар, кейин ташқарига чиқиб, урғочиларнинг уяларини излаш учун ландшафт бўйлаб ҳаракатланадилар.