Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳри судининг қарори билан Жамшид Фозилов 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати хабар берди.
У Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Маълум қилинишича, айни пайтда судланувчи Ж. Ф. томонидан ушбу ҳукм устидан берилган апелляция шикояти Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.
Маълумот учун:Фозилов 2016-2019 йилларда Қарши шаҳри ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.