XXI аср охиригача дунё музликларининг учдан бир қисми йўқолиб кетади – Эмомали Раҳмон

0

Бу ҳақда Тожикистон президенти Нью-Йоркда бўлиб ўтган “2025 йил учун йўл харитаси: Халқаро музликларни сақлаш йили” мавзусидаги тадбирда айтиб ўтди.

Унга кўра, сўнгги 50 йилда Тожикистонда 1000 дан ортиқ музликлар тўлиқ эриб кетган ва уларнинг мамлакатдаги умумий ҳажми учдан бирига қисқарган.