Маълум бўлишича, лютеций-177 ПСМА-617 дори воситаси асосан катта ёшдаги эркаклардаги простата бези ракини даволашда самарали ҳисобланади.
“Бу дори воситаси радиоактив модда бўлиб у дорихоналарда сотилмайди. Бу фақат шифохона ва клиникаларга етказиб берилади”, дейилади ФА хабарида.
Даволаш фақатгина касалхона шароитида, махсус гамма камералар билан кузатув остида олиб борилади.
Аввалроқ ўзбек олимлари саратонни 99 %гача даволаш имконини берувчи янги препарат ишлаб чиққани маълум бўлганди.