Адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, тайинлов бўйича Бош прокурорнинг тегишли буйруғи имзоланган.
Бектош Сайипов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаган.